САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli tun, Гость!
Bugun: 03.05.2024
Soat: 10:38
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : Qoshnim jasmina yangi hikoya
Salom,mani ismim Behzod yoshim 21da, bu voqea 2 kun oldin sodir boldi karoche boshladm 9-sentyabr ku... davomi
Библиотека | Qarindoshlar (Insest) | ДИЛИ БУЗУҚЛАР ФОЖИАСИ
<< 1 2 3
йўғида хотин олдига кирса нима бўлибди”, дейишади. Саҳобаи киромлар худди шу саволни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам сўрашганида у зот бу иш ўлим билан баробарлиги ҳақида хабар берганлар. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг олдига киришдан ҳазир бўлинглар!» дедилар. Шунда бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди. «Эрнинг қариндоши ўлимдир», дедилар у зот» (Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган). Бошқа бир ривоятда эса, “Қайнини ўлимдир”, деганлар. Ибн Амр "Ниҳоя" китобида ёзганидек, бу "Аёл ўлақолсин, аммо асло бундай қилмасин", деганидир. Қайнини келин олдига ёнида эри йўқлигида кирса, эр-хотин муносабатлари бузилиши мумкин. Чунки ҳар қандай эр ўзи билан хотини ўртасидаги сирларидан биронта қариндошининг ҳам огоҳ бўлишини истамайди. Бунинг устига акасининг хотини билан зинода қўлга тушган укалар оз эмас. Шунга ўхшаш бошқа номаҳрам қариндошлар ҳам шаънларини булғаб, юз кўрмас бўлиб кетишгани ҳам рост гап. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор ушбу ҳадиси шарифга хилоф қилмаслик керак. Бунинг учун кимнингдир бу шаръий амрни тарк этгани туфайли зино қилиб қўйгани ёки шубҳага қолиб, бир оила бузилган бўлиши шарт эмас. Шариатда бир ҳукм жорий бўлганми, демак, мўмин-мусулмон киши суриштириб ўтирмай, унга амал қилиши шарт.
Эр томондан эркак қариндошларнингкелин билан муносабати шариат доирасида, ўта эҳтиёткорлик ва тўла ҳушёрлик билан бўлиши лозим. Хотин томондан аёл қариндошларнингкуёв билан муносабатлари ҳам худди шу кабидир. Аканинг хотини ё хотиннинг синглиси ва шунга ўхшаганлар бир-бирларига маҳрам эмас. Кишининг улар билан тортинмай, эркин муомала қилиши ножоиз. Аёлларга ҳам шундай талаблар қўйилади. Улар бир-бирларига бегоналик, ўрталарида маҳрамлик мутлақо йўқлиги ҳукмидан келиб чиқиб муомала қилишлари лозим. Акс ҳолда оқибат жуда хатарли бўлади.
Буларнинг барчаси жамиятда беҳаёлик, шаҳвоний бузуқлик, фаҳш гап-сўзлар, жинсий ахлоқсизлик ва зино тарқалишининг олдини оладиган чоралардир. Ушбу илоҳий тадбирларга бандалар чин ихлос билан амал қилган тақдирдагина жамият мазкур ифлосликлар ва ижтимоий касалликлардан пок, холи бўлади. Энг даҳшатлиси, бундай фаҳш ишларга бепарволик жамиятда зинонинг урчишига сабаб бўлади. Тарихдан маълумки, қай бир жамиятда зино кўпайса, ўша жамият ёки юрт инсон ақли бовар қилмайдиган бало-офатларга гирифтор бўлади.
Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ёзишларича, «Зино эркак кишининг ўз никоҳида бўлмаган аёл билан жинсий алоқа қилишидир». Худди шу маънода зино барча жамиятларда ахлоқий жиҳатдан разилат, диний жиҳатдан гуноҳ, ижтимоий жиҳатдан номуссизлик саналади. Бу умумий қоидадан фақат инсонийлигини йўқотган жамиятларгина четга чиққанлар. Чунки соф инсоний табиат ҳеч қачон зинони яхшилик сифатида қабул қила олмайди.Ҳиндларзинокор аёлни итларга егизишган, эркакни қиздирилган темир сўрига ётқизиб туриб, атрофидан олов ёқишган. Рим қонунлари бўйича, қадимда зинокорларнинг мол-мулки мусодара этилган, кейинроқ ўлим жазосига ҳукм қилинган, сўнгра буни умрбод қамоқ жазоси билан алмаштиришган ва ҳоказо. Яҳудийларда зинокор ўлимга ҳукм этилган.Исломдаҳам зино улкан жиноят ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу жиноят оила кўрган кишилар томонидан содир этилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига биноан, тошбўрон қилиб ўлдирилади. Бу жазолар турмуш ўртоғига хиёнат қилгани ёки бировнинг номусини поймол этгани учун эмас, балки ҳалол йўл билан қондириши мумкин бўлган шаҳватини ҳаром йўл билан қондиргани учун берилади.Агар одамларга шаҳватларини тартибсиз ҳолда, хоҳлаган йўл билан қондираверишларига ижозат берилса, тезда инсоният ва унинг маданияти, маънавияти ҳалокатга учрайди. Агар инсон оилавий ҳаётнинг масъулияти, оғирликлари ва машаққатларини бўйнига олмай, фақат шаҳватини қондиришга ҳаракат қиладиган бўлса, ундан ҳеч қачон бола тарбиялашда, оилада ва жамиятда бирор фойдали ишни кутиб бўлмайди. Бундай кишилар бир лаҳзалик шаҳватини қондириш учун ҳамма нарсани қурбон қилишга тайёрдирлар.Шунинг учун ҳам улар ҳар қандай оғир жазога лойиқдир”.
Шу билан бирга, динимиз зинога олиб борадиган барча йўлларни беркитади. Мисол учун, аёлларни очиқ-сочиқ ҳолда юриб, жамоли ва қомати билан эркакларнинг шаҳватини қўзғатмасликка буюради. Номаҳрам эркак ва аёлларнинг аралаш-қуралаш бўлиб юришларини ман қилади. Ислом шариати ҳукми бўйича эркак кишининг аёлларнинг йўлини тўсиши, тегажоқлик қилиши, гап отиши у ёқда турсин, пинҳона назар солиши ҳам ҳаром ва хиёнат ҳисобланади. Ўзининг маҳрамлари билан зино қилган одам динимизда қаттиқ таъқиб қилинади. Имом Абу Ҳанифа: «Бундай кишиларга зинокорнинг жазоси берилади. Агар маҳрамини никоҳлаб олган бўлса, аламли азоб билан азобланади», деганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким маҳрамига яқинлик қилса, ўлдиринглар», деганлар (Аҳмад ривоят қилган).
Динимиз одамларни бузуқ, фаҳш ишлардан қаттиқ қайтаришининг асосий сабаби кишилик жамиятини поклаш, инсон наслини ҳимоялаш ва бузуқликлар туфайли Аллоҳнинг турли бало-офатлари, азоби келишидан огоҳлантиришдир. Агар қай бир жамиятда фаҳш ишлар содир бўлсаю, бошқалар бунга томошабин бўлиб турса, “ҳўлу қуруқ баробар” деганларидай, бало ёппасига келади. Шунинг учун аҳли донишлар инсонларни бундай бузуқликлардан қайтаришган, оқибатининг хунук бўлиши ҳақида тинмай огоҳлантиришган. Улуғ саҳобийлардан Муоз ибн Жабалнинг шундай сўзлари бор: “Очлик ва қийинчилик фитнаси билан имтиҳон қилиндингиз, сабр этдингиз. Мўл-кўлчилик фитнаси билан ҳам синаласизлар. Мен сизларнинг аёллар фитнасига учрашингиздан кўпроқ хавотирдаман”. “Боланинг ёши ўнга яқинлашганида номаҳрам аёллар ёнида ўтириши мумкин эмаслигини англатинг”, деб ёзган улуғ шоир Саъдий Шерозий. “Дили бузуқ, ўзгаларнинг покдомон ва иффатли қиз-жувонларигакўз олайтирувчи нопок кишилар ҳақиқий разил ва ифлос кишилардир” деган экан донишмандларданбири Муҳаммад Жавҳар Заминдор. Бу огоҳлантиришларбугунги кунимизда айниқса долзарб бўлиб қоляпти
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3
На главную
Онлайн: 0 / 48

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, Узбечка секс хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, seks uz, seks uzbek, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, UZBXXX, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз секс 2024 хикоялар, порно узбек, Uzbekcha pornolar, sex xikoya uz.

© HIKOYALAR.SU Uzbekcha Seks Xikoya!